platina.uz
Жамият

Наманганда чиқинди тарифлари оширилади

Қарор эълон қилинган кундан кучга кириши айтилган, аммо бу қонунчиликка зид ҳисобланади.

Наманганда чиқинди тарифлари оширилади

Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши 1 ноябр куни маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифларини ошириш ҳақида қарор қабул қилган.

Янги нархлар қарор расмий манбаларда эълон қилинган кундан кучга кириши айтилган, аммо бу қонунчиликка зид ҳисобланади. Қонунчиликка кўра, ҳар қандай коммунал тўловлар тарифлари янгиланса, камида 15 кун олдин эълон қилиниши керак.

Янги нархлар:

  • аҳоли учун ойига бир кишига – 7280 (ҚҚС билан) сўм;
  • юридик корхоналар учун (бир метр куб) – 100 800 (ҚҚС билан) сўм.

Ҳозирча вилоятнинг бирорта расмий нашрида бу ҳақда эълон берилмаган. Ҳокимиятнинг расмий сайти эса ишламаяпти.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid