platina.uz
Жаҳон

Хитой раҳбари 11 йил деганда илк бор Жанубий Кореяга борди

Си Хитой ва Жанубий Кореяни “ажралмас қўшнилар” деб атаган ва Пекин билан мулоқот ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилган. 

Хитой раҳбари 11 йил деганда илк бор Жанубий Кореяга борди

Хитой раҳбари Си Цзинпин 11 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Жанубий Кореяга ташриф буюрди.

Икки давлат президенти ўртасидаги учрашув тахминан 100 дақиқа давом этди.

Си Цзинпиннинг Жанубий Кореяга ушбу ташрифи 11 йилдан кейинги илк маротаба бўлиб ўтди. Июн ойида лавозимга киришган Жанубий Корея президенти Ли Че Мён билан илк учрашувини ўтказмоқда.

Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл Шимолий Корея таҳдидларига қарши АҚШ ва Япония билан мудофаа ҳамда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашни устувор деб билган бўлса, Ли янада мувозанатли ёндашувни танлаб, АҚШ ва Хитой ўртасидаги кучайиб бораётган рақобат шароитида бир томонни танлаш борасида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.

Ли учрашув бошида “Ҳудуддаги тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини ортиқча таъкидлашнинг ҳожати йўқ, чунки биз истиқболга йўналтирилган ҳамкорлигимизни ривожлантириш устида ишлаяпмиз,” — дея нутқ сўзлади.

“Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ташқаридан қараганда муаммосиздек кўринса-да, аслида бу алоқалар мўтадил ёки тикланди, деб айтиш қийин,” — деди Ли куннинг аввалида.

Унинг матбуот хизмати кейинчалик учрашув “алоқаларни тўлиқ тиклаш” учун ташкил қилингани тўғрисида айтиб ўтди.

Маълумотларга кўра, Си Хитой ва Жанубий Кореяни “ажралмас қўшнилар” деб атаган ва Пекин билан мулоқот ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилган.

Иқтисодий жиҳатдан, Жанубий Кореянинг савдо алоқалари сўнгги йилларда сезиларли даражада ўзгарди. Мамлакат АҚШ билан савдо ҳажмини ошираётган бўлса-да, Хитой билан савдо олдингидек кучли эмас. Бунга Хитой компанияларининг рақобатбардошлиги ортиб, юқори технологияли ишлаб чиқаришда етакчиликка чиқиши сабаб бўлмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid