platina.uz
Жамият

Тошкентда иситиш мавсуми 3 ноябрдан бошланади

Шу куни дастлаб ижтимоий объектларга (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар) иссиқлик берилади. 

Тошкентда иситиш мавсуми 3 ноябрдан бошланади

Пойтахтда иссиқлик таъминоти 3 ноябрдан ёқилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Тошкентда иссиқлик берилиши бошланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарорига кўра, 3 ноябрдан — ижтимоий объектларда (мактаб, боғча, шифохона ва бошқаларда), 5 ноябрдан — турар жой биноларида марказлашган иссиқлик таъминоти йўлга қўйилади.

Аввалроқ Тошкент вилоятида иситиш тизими ёқилиши хабар қилинганди.

Шаҳар ва туман ҳокимлари 1 ҳафта ичида қўшимча равишда барча ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш қозонларини хатловдан ўтказиши керак.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid