platina.uz
Жамият

Одилжон Яқубов Сариосиё тумани ҳокими бўлди

Аввал ушбу вазифада ишлаб келган Абдуқодир Донаев бошқа ишга ўтган. 

Одилжон Яқубов Сариосиё тумани ҳокими бўлди

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди.

Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу вақтга қадар Сариосиё тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Абдуқодир Донаев бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Вилоят раҳбари туман ҳокими вазифасига Яқубов Одилжон Алмахамадович номзодини таклиф қилди ва номзод туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Одилжон Яқубов 1983 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли вазифаларда, хусусан, Денов ва Термиз туманларида давлат солиқ инспексияси бошлиғи, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозида фаолият юритган.

Аввалроқ Фориш, Навбаҳор, Нарпай ва бошқа ҳудуудларга ҳокимлар тайинланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid