Навбаҳор ва Нарпай туманларида ҳам ҳокимлар тайинланди
Алишер Рашидов Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. У энди Навбаҳор туманини бошқаради.

Рашидов Алишер Абдуразоқович - Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Алишер Рашидов Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Алишер Рашидов 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.
У 2006 йилда Тошкент Давлат аграр университети қошидаги қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарларни тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш маркази ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиши академиясини тугатган.
Нарпай туманига ҳам ҳоким тайинланди.
Бугун халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Унда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этди ва Нарпай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижаларга тўхталди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Вилоят раҳбари шу пайтгача Нарпай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Болиев Анвар Бегимовични Нарпай тумани ҳокимлигига тавсия этди.
Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Аввал Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокими ўзгарганди.