platina.uz
Маданият

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди

Актёр "Ўзбекфильм" киностудиясида дубляж қилинган 400 дан ортиқ филмга овоз берган. "Алишер Навоий", "Улуғбек хазинаси", "Диёнат"," Гирдоб", "Ичкуёв", "Сардор"," Ўткан кунлар" ва бошқа филмларда рол ижро этган. 

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди.

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, “Дўстлик” ордени соҳиби, дубляж устаси – Ёқуб Аҳмедов бугун 87 ёшида вафот этди.

Машҳур санъаткор 1938 йилнинг 3 январ куни Наманганда таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатгандан сўнг, 1958 йилдан бери Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри актёри, 1992 йилдан эса шу театрнинг директори лавозимида фаолият кўрсатди.

Ёқуб Аҳмедов узоқ йиллар шу ижодий жамоада ишлаш жараёнида 50 дан ортиқ спектаклларда асосий ролларни ўйнади.

Актёр "Ўзбекфильм" киностудиясида дубляж қилинган 400 дан ортиқ фильмга овоз берди. Таниқли санъаткор "Алишер Навоий"," Улуғбек хазинаси", "Диёнат"," Гирдоб", "Ичкуёв" ва бошқа видеофильмларда ҳам етакчи ролларни ижро этди.

Ёқуб Аҳмедовнинг сермаҳсул ижоди "Ўзбекистон халқ артисти" унвони, 1977 йилда Давлат мукофоти билан тақдирланган. 1997 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid