platina.uz
Жамият

Фарғонада иситиш мавсуми бошланди

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган объектларга табиий газ етказиб берилиши тўхтатилиши, бошқа муқобил ёнилғи турларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилиши мумкин.

Фарғонада иситиш мавсуми бошланди

2025 йил 29 октябр кунидан Фарғонада турар жойлар, корхоналар, муассасалар ва ижтимоий иншоотларда иситиш мавсуми бошланди.

Бунда Фарғона вилояти гидрометеорология маркази ва Соғлиқни сақлаш бошқармасининг хатлари инобатга олинган.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Х.Долимов, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (Сайдалиев), “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали
(Абдумажидов)га синов иситиш ишлари бошланиши муносабати билан вилоят “Иссиқлик манбаи” ИЧДБ, шаҳарлардаги иссиқлик корхоналари ва бошқа вилоят корхоналарини электр энергияси ва табиий газ билан белгиланган параметрларда таъминлаб бериш чора-тадбирларини кўриш вазифаси топширилган.

Бунда вилоятдаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган объектларга табиий газ етказиб берилиши тўхтатилиши, бошқа муқобил ёнилғи турларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилиши мумкин.

Шунингдек, ҳар бир муассасаларда куз-қиш мавсуми давомида яратилган кўмир захирасини сифатли сақлаш, ҳаво ҳароратини инобатга олган ҳолда кўмир, кўмир брикети, табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш доимий назоратга олинади.

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга белгиланган миқдорда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ёқилғиси етказиб берилишини назорат қилинади, тармоқларда ноқонуний фойдаланувчилар аниқланади ва уларга белгиланган тартибда кескин чоралар кўрилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid