platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Сербия раҳбарлари қўшма декларация имзоладилар

Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим ҳам тузилди. 

Ўзбекистон ва Сербия раҳбарлари қўшма декларация имзоладилар

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзоладилар.

Етакчилар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Жумладан:

– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

– Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2026-2027-йилларга мўлжалланган дастур;

– Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Сербия президентлари музокара ўтказганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid