platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Сербия президентлари музокара ўтказди

Кўксарой қароргоҳида Александр Вучични расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Сербия президентлари музокара ўтказди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучичнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

– Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда расмий ташрифингиз тарихий воқеадир. Ўзбекистонда Сербияга катта хайрихоҳлик билан қарашади. Халқларимизни мустаҳкам дўстлик ришталари ва ўхшаш менталитет боғлаб туради, – деди Ўзбекистон Президенти.

Музокараларда:

  • товар айирбошлашни кўпайтириш;
  • машинасозлик;
  • фармацевтика;
  • кимё саноати;
  • ахборот технологиялари ва рақамлаштириш;
  • агросаноат мажмуи;
  • туризм;
  • тартибли меҳнат миграцияси;
  • маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик;
  • “Марказий Осиё – Болқон” йўналишида янги транспорт йўлакларини, Транскаспий коридори доирасида ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, келгуси йилда Тошкент шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Етакчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid