platina.uz
Иқтисод

Марказий банк раисига учта ўринбосар тайинланди

Нодир Ачилов тайинловга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган. 

Марказий банк раисига учта ўринбосар тайинланди

Марказий банкда янги тайинловлар амалга оширилди.

Нодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Нодир Ачилов бунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.

Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача Санжар Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Н. Фазилов илгари Банкларни пруденсиал назорати департаментига раҳбарлик қилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid