platina.uz
Жамият

Ғаллаоролда ис гази ҳодисаси: қурбонлар бор

Айни пайтда бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини текшириш мақсадида комиссия тузилган.

Ғаллаоролда ис гази ҳодисаси: қурбонлар бор

25 октябр куни соат 06:50 ларда Ғаллаорол тумани Суғунбой қишлоғидаги уйда бахтсиз ҳодиса бўлган.

Ҳодиса оқибатида 2004 йилда туғилган Р.С.Э. ўғли (ўғил) ва 2006 йилда туғилган Р.Ю.С. қизи (келин) ис газидан вафот этган. Ҳодиса сабабларини текшириш ва туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2025 йил 27 октябр кунидаги хатига асосан ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ таркибига туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Мўминов, туман ФВБ бошлиғи ўринбосари Б.Жўраев, "Ўзэнергия" инспекциясининг Жиззах вилояти бошқармаси бош мутахасисси Б.Болтаев, “Ғаллаорол тумангаз” таъминоти бўлими бош муҳандиси С.Зокиров ва Тозауруғ ҚФЙ раиси А.Маматов киритилган.

Ишчи гуруҳга мазкур бахтсиз ҳодисани 15 кун ичида ўрганиб чиқиш ва белгиланган тартибда далолатнома тузиш, далолатномалар нусхаларини тегишли ташкилотларга етказиш вазифаси топширилган.

Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Мўминов зиммасига юклатилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid