platina.uz
Жамият

Хусусий бандлик агентлиги ишчиси ва сайёҳлик фирмаси раҳбари ушланди

Улар фуқаролардан Жанубий Корея ва Словакияга юбориш учун пул ундиришган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши очилган. 

Хусусий бандлик агентлиги ишчиси ва сайёҳлик фирмаси раҳбари ушланди

Жанубий Корея ва Словакия давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Наманган шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали уларни Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари ҳам мансабдор танишлари орқали ўз ҳамшаҳарини Словакия давлатига ишга юбориш эвазига 40 млн сўм талаб қилган. Сўнгра олдиндан виза чиқартириб бериш учун 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўм олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid