platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда ўртача ойлик миқдори 6,1 млн сўмга етди

Энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилди — 10,3 млн сўм.  Нисбатан кам маош соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда кузатилган. 

Ўзбекистонда ўртача ойлик миқдори 6,1 млн сўмга етди

Ўзбекистонда ўртача ойлик миқдори 6,1 млн сўмга етди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилди — 10 миллион 379,6 минг сўм. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,7 фоизга кўп.

Шу билан бирга, иш ҳақи ўсиш суръати бўйича Самарқанд вилояти (124,8 фоиз), Наманган вилояти (120,9 фоиз), Сирдарё вилояти (120,7 фоиз), Фарғона вилояти (119,8 фоиз) ва Жиззах вилояти (119,2 фоиз) пешқадамлар қаторида бўлди.

Энг паст ўсиш суръати эса Андижон (112,0 фоиз), Навоий (115,1 фоиз), Қашқадарё (117,2 фоиз), Тошкент (117,3 фоиз), Хоразм (117,6 фоиз), Қорақалпоғистон (117,6 фоиз), Бухоро (118,2 фоиз) ва Сурхондарё (118,4 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Соҳалар кесимида

Иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлилларга кўра, энг юқори иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит соҳасида қайд этилди — 16 миллион 828,9 минг сўм, бу ўтган йилга нисбатан 15,6 фоизга кўп.

Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача иш ҳақи 14 миллион 985,8 минг сўмни ташкил этиб, 16,6 фоизга ўсган.

Ташиш ва сақлаш соҳасида — 9 миллион 382,1 минг сўм (ўсиш 16,7 фоиз),

Саноат соҳаларида — 7 миллион 301,0 минг сўм (ўсиш 16,3 фоиз).

Шунингдек, қурилиш соҳасида иш ҳақи 6 миллион 342,6 минг сўмни ташкил этиб, 9,2 фоизга ошди.

Савдо соҳасида — 6 миллион 875,6 минг сўм (ўсиш 12,1 фоиз),

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда — 3 миллион 765,4 минг сўм (ўсиш 14,6 фоиз).

Июл ойида Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи қарийб 6 млн сўмга етгани айтилганди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида кузатилган - 10 млн 138 минг сўм.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid