Тошкентда 144 туп дарахт кесиб ташланди
Дарахтлар пойтахт ҳокими ўринбосари Б.Раҳмоновнинг топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунда кесилгани айтилган.

Тошкентнинг Яккасарой туманида 144 туп дарахт мораторий талаблари зид равишда кесиб ташланди.
Ижтимоий тармоқлари орқали 25 октябр куни тунда дарахтлар кесилаётгани ҳолати Экология вазирлиги инпекцияси томонидан ўрганилган.
Ўрганишда Тошкент шахар Яккасарой тумани Нукус кўчаси ва Бобур кўчаси кесишмасидан бошлаб, Бобур кўчаси бўйлаб автомобил йўли ёнидаги жами 144 туп дарахт (Можжевелник) кесиб кетилганлиги аниқланди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу дарахтлар Тошкент шахар ҳокими ўринбосари Б.Раҳмоновнинг ўсиб турган дарахтлар ўрнига бошқа дарахтлар экиш тўғрисидаги топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда кесиб ташланган.
Бу Президент Фармонига асосан жорий этилган мораторий талабларига зид ҳисобланади.
25 октябрдан дарахтлар кесилган ҳудудда манзарали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 млн 472 минг сўмни ташкил этмоқда.
Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли жазо кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ Жиззахда фуқаро табиатга 435 млн сўмлик зарар етказганди.
Жами 19 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб кетилган.