platina.uz
Спорт

Ўзбекистонда “Формула-1” мусобақалари ўтказилиши мумкин

Мазкур спорт Ўзбекистонда автоспортни ривожлантириш ва халқаро имиджини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ҳозиргача мусобақалар 21 давлатда ўтказилган. 

Ўзбекистонда “Формула-1” мусобақалари ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда “Формула-1” мусобақалари ўтказилиши мумкин.

Мазкур спорт Ўзбекистонда автоспортни ривожлантириш ва халқаро имиджини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ўзбекистон “Формула-1” жаҳон чемпионати босқичини ўтказиш учун мумкин бўлган жой сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу эса Тошкентнинг автоспортни ривожлантириш ва мамлакатнинг халқаро имиджини мустаҳкамлашга бўлган интилиши билан боғлиқ.

Спорт таҳлилчиси ва журналист Жо Соварднинг хабар беришича, Ўзбекистон “Формула-1” жаҳон чемпионати босқичини ўтказадиган янги майдончага айланиши мумкин.

Сингапур Гран-приси давомида Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган бир нечта Осиё мамлакатлари вакиллари ўз юртларида “Формула-1” босқичларини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Тошкент автоспорт бўйича минтақавий марказга айланишга интилмоқда ва халқаро мусобақаларни мамлакатни модернизация қилиш ҳамда дунё миқёсида тарғиб қилиш стратегиясининг бир қисми сифатида кўради.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Таиланд, Жанубий Корея ва Ўзбекистонда “Формула-1” пойгалари ўтказилиши ҳақида суҳбатлар юрмоқда. Бу эса мазкур давлатларда автоспортга қизиқиш тобора ортиб бораётганини кўрсатади.

Ўзбекистоннинг ушбу муҳокамаларда иштирок этаётгани мамлакатнинг бошқа ташаббуслари билан ҳам мустаҳкамланмоқда. Хусусан, декабр ойида Тошкентда Халқаро автомобил федерацияси (FIA)нинг Бош ассамблеяси бўлиб ўтади. Мазкур йирик тадбирни ўтказиш харажатларини Ўзбекистон томони ўз зиммасига олган.

Маълумот ўрнида, "Формула-1" мусобақаси 21 та давлатда ўтказилади ва 24 та босқичдан иборат. Мусобақалар Хитой, Қатар, Япония ва Озарбайжон каби мамлакатларда ҳам ўтказилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid