platina.uz
Жаҳон

Франциянинг Лувр музейида йирик ўғирлик рўй берди

Ўғрилар жами саккизта заргарлик буюмини — диадема, маржон, сирға ва тўқнағичларни олиб кетган. Уларнинг барчаси XIX асрга мансуб. 

Франциянинг Лувр музейида йирик ўғирлик рўй берди

Франциянинг Лувр музейида йирик ўғирлик юз берди: қироллик заргарлик буюмлари ўғирланди.

19 октябр куни Париж марказидаги Лувр музейига бир гуруҳ жиноятчилар заргарлик буюмларини ўғирлаган.

Якшанба куни эрталаб Париждаги машҳур Лувр музейида йирик ўғирлик содир этилди. Ҳодиса юзасидан Париж прокуратураси тергов ишини бошлади ва ишни Бандитизмга қарши кураш бригадаси (БРБ) зиммасига топширди.

Ўғирлик қандай содир бўлган?

Дастлабки маълумотларга кўра, ўғирлик соат 09:30 дан 09:40 гача — музей ташриф буюрувчилар учун очилганидан кўп ўтмай содир бўлган. Тўрт нафар ўғри Сена дарёси бўйидаги балкондан кириш учун транспортга ўрнатилган нарвон ёрдамида Аполлон галереясига чиққан. Ҳодиса жойидан олинган суратларда биринчи қават деразасигача етиб борувчи машинага ўрнатилган нарвон акс этган.

Жиноятчилардан икки нафари батареяли диск кесувчи ёрдамида ойналарни кесиб, музей ичкарисига кирган. Улар қўриқчиларга таҳдид солгач, ходимлар бинодан эвакуация қилинган. Шундан сўнг ўғрилар икки шиша витриндаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетишган.

Франция Маданият вазирлигининг баёнотида айтилишича, ўғирлик вақтида сигнализация тизими ишга тушган, ходимлар эса хавфсизлик протоколларига мувофиқ ҳаракат қилиб, ташриф буюрувчиларни ҳимоя қилган.

Баёнотда, жиноятчилар ташқарида ўз машинасини ёқиб юборишга урингани, бироқ музей ходимларидан бирининг аралашуви туфайли бунга йўл қўйилмагани қайд этилган.

Франция маданият вазири Рашида Дати TF1 телеканалига берган интервьюсида ўғирлик видеоёзувларида ниқобли шахслар “хотиржам ҳолда” кириб, витриналарни синдириб буюмларни олаётгани тасвирлангани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса вақтида ҳеч ким жароҳатланмаган, ва “зўравонликсиз, жуда профессионаллик билан амалга оширилган” жиноят содир этилган. Дати ўғриларни “тажрибали ва пухта режа асосида ҳаракат қилган” деб таърифлади — улар икки скутерда воқеа жойидан яширинган.

Ўғирланган буюмлар

Ҳокимият маълумотларига кўра, ўғрилар жами саккизта заргарлик буюмини — диадема, маржон, сирға ва тўқнағичларни олиб кетган. Уларнинг барчаси XIX асрга мансуб бўлиб, илгари Франция қироллик ва император оилаларига тегишли бўлган.

Франция маданият вазирлигининг расмий рўйхатига кўра, ўғирланган буюмлар қуйидагилар:

-Императрица Эвженияга тегишли диадема ва брошка (Наполеон III нинг рафиқаси);

- Императрица Мария Луизага тегишли зумрад маржон ва бир жуфт зумрад сирға;

- Малика Мари-Амелия ва Малика Гортенсага тегишли сафир тўпламидан диадема, маржон ва битта сирға;

“Муқаддас ёдгорлик тўқнағичи” номи билан танилган тўқнағич.

Бу буюмларнинг барчаси минглаб олмос ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан безатилган.

Сўнгги ҳафталарда Франция музейларида ўғирлик ҳолатлари кўпайган. Ўтган ойда ўғрилар Лимогес шаҳридаги Адриэн Дубоучé музейига бостириб кириб, тахминан 9,5 миллион евро (11 миллион доллар) қийматга эга чинни буюмларни ўғирлашган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid