platina.uz
Жамият

Сурхондарёда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди

У шеригидан қурилиши тугалланмаган нотурар бино лойиҳа ҳужжатларини ўтказиб бериш эвазига пул олаётганда қўлга тушди. 

Сурхондарёда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди

Сурхондарё вилоятида қурилиш соҳасида фирибгарлик ҳолати аниқланди

Қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори Музработ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, унга қарашли бўлган, қурилиши тугалланмаган нотурар бино лойиҳа ҳужжатларини тегишли ташкилотлардан “муаммосиз” ўтказиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 17 млн. сўм талаб қилган.

ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, архитектор 17 млн сўмдан 1 млн сўмини Музработ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлиб, мазкур мансабдор ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи қўлга олинганди.

Шунингдек, Сурхондарёда туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси, Тошкентда эса адвокатлар ушланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid