Финляндия президенти Ўзбекистонга келади
Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Финляндия президенти Александр Стубб 30-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Финляндия президенти офиси хабар берди.
Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Александр Стубб бизнес форумда иштирок этади, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза қилади, ташқи сиёсат экспертлари, парламент вакиллари билан учрашади.
Финляндия савдо ва саноат соҳаси вакиллари ҳам президентга ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга биринчи марта Финляндиянинг собиқ президенти Мауно Койвисто 1992 йилда расмий ташриф билан келган.
Ўзбекистон ва Финляндия президентлари 9 сентябр куни телефон орқали гаплашган, ўшанда Стуббнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама этилганди.