"Ўзбекистон темир йўллари" бу ойда 42 млрд сўм ажратди
Тўғридан-тўғри харидларда энг катта сумма 14 млрд сўмни ташкил қилади ва у молиявий ҳисоботларни тайёрлашга сарфланади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ октябр ойининг шу вақтига қадар йирик давлат харидларини амалга оширди. Сумманинг жами 42 млрд сўмни ташкил қилади.
Вагонларни таъмирлаш ва шу каби таъмирлаш ишлари учун жами 6,2 млрд сўм сарфланади.


"Тошкент вагон депоси" ҳудудида қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун эса 1,3 млрд сўм ажратилади.

Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS) ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ва солиқ ҳисобини амалга ошириш учун ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг хизматларига энг катта сумма – 14 млрд сўм берилади. Бу маблағ PricewaterhouseCoopers Central Asia and Caucasus B.V. компаниясига ўтказилади.

Шунингдек, муҳандислик тармоқларини қуриш, бошқа лойиҳа ишлари учун 10,1 млрд сўм ажратилади.

Бундан ташқари, юқори тезликда ҳаракатланувчи Hyundai Rotem электропоездларига техник хизмат кўрсатиш маркази (депо) ва унга олиб борувчи шохобча темир йўл қурилиши 2-босқичи учун 10,3 млрд сўм сарфланади.
