platina.uz
Жамият

Самарқандда 21 минг долларга кумуш сотаётганлар қўлга олинди

Тегишли баҳолаш хулосасига кўра, ушбу кумуш металлнинг нархи 502 млн сўмдан ошиши аниқланди. 

Самарқандда 21 минг долларга кумуш сотаётганлар қўлга олинди

ДХХ кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Нарпай туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Навоий вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар шахс “шартли харидор”га 18 кг кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ҳар бир грамини 11.700 сўмдан ҳисоблаб, жами 21 минг АҚШ долларига сотган вақтларида жиноят устида ушланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган мазкур металлнинг соф оғирлиги 16 кг 744 гр бўлиб, асиллик даражаси “999”ни ташкил этади.

Шунингдек, тегишли баҳолаш хулосасига кўра, ушбу кумуш металлнинг нархи 502 млн 344 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қимматбаҳо металлнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid