platina.uz
Жамият

Ўзбекистонга ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ турист келмоқда

Ўтган тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўп. 

Ўзбекистонга ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ турист келмоқда

2025 йил апрел ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда.

Шу тариқа, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.

Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида – 2025 йилда пост-пандемик 2022 йилга нисбатан туристлар оқимининг ўсиши Британиядан 2,6 баравар, Қатардан 6,2 баравар, АҚШдан 3 баравар, Франциядан 2,9 баравар, Россиядан 2,1 баравар, Венгриядан 3,3 баравар, Германиядан 2,5 баравар, Полшадан 6,2 бараварга етди.

Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражага — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Етакчи жаҳон медиа платформалари билан фаол ҳамкорлик, хорижда кенг кўламли роад-шоулар, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва чет эл оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар Ўзбекистон брендини глобал миқёсда сезиларли даражада мустаҳкамлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid