Дўстлик ва Мирзачўл тумани ҳокимлари жазога тортилди
Жазо хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда экспорт кўрсаткичларини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар билан боғлиқ.

Жиззах вилояти Дўстлик ва Мирзачўл тумани ҳокимлари жазога тортилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоевнинг фармойишида маълум қилинган.
Фармойиш 2025 йил 9 октябр куни эълон қилинди.
Ҳокимлар Шавкат Дарвишев ва Ботиржон Мирзақуловга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Жазо хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда экспорт кўрсаткичларини таъминлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, бу каби салбий ҳолатларнинг қайта такрорланмаслиги ҳамда ушбу масалаларга масъул бўлган раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш мақсадида қўлланилган.