platina.uz
Жамият

Хайрулло Бозоров маблағ ажратиш бўйича икки фармойиш чиқарди

Пуллар давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан вилоят маҳаллий бюджетига тушган тушумлар ҳисобидан тақдим этилади. 

Хайрулло Бозоров маблағ ажратиш бўйича икки фармойиш чиқарди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров маблағ ажратиш ҳақида икки фармойишни имзолади. Ҳар иккала ҳужжат 2025 йил 7 октябр куни эълон қилинган.

Биринчи фармойишга кўра, Қува тумани “Қақир” маҳалласи ҳудудидаги эски клуб биносида тикувчилик корхонасини ташкил этиш ҳамда Россия ва Белорус давлатларига экспорт қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳасини тўлиқ ва қисқа муддатларда фаолият юритиши билан боғлиқ харажатлар учун 2,5 млрд сўм берилади.

Маблағ давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан вилоят маҳаллий бюджетига тушган тушумлар ҳисобидан тақдим этилади ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жамғармасига ўтказиш учун вилоят ҳокимлигига ажратилади.

Иккинчи фармойишга кўра, Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги картеринг учун қурилаётган объектларда амалга оширилаётган ишларни молиялаштириш 1 млрд сўм берилади. Маблағ давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан вилоят маҳаллий бюджетига тушган тушумлар ҳисобидан вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.

Аввалроқ Тошкентда маҳаллий бюджетдан жами 137 млрд сўмга яқин пул ажратилиши маълум бўлганди.

"Тошкент инвест компанияси”нинг устав жамғармасини шакллантириш учун 50 млрд сўм ҳамда “Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғарма”сига ҳам шунча маблағ (жами 100 млрд сўм) берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid