Метрода туғилган чақалоқ ва унинг онасига бир умрлик текин карта берилади
Метро ходимаси Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари рағбатлантирилади.

Метрода туғилган чақалоқ ва онасига бутун умрлик эсдалик совғаси берилади.
Тошкент метрополитени раҳбарияти ушбу унутилмас ҳолат муносабати билан онага ва туғилган фарзандига бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус картани топшириши режалаштирилган.
Бу совға — метро ходимлари фидойилиги ва инсонпарварлиги тимсоли бўлиб, пойтахт метрополитени тарихида алоҳида ўрин тутади, дейилади хабарда.
Шунингдек, ходима Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябр куни Тошкент метросида чақалоқ дунёга келди.