platina.uz
Жаҳон

Физика бўйича Нобел мукофоти эгалари эълон қилинди

Жон Кларк, Мишел Деворе ва Жон Мартинислар квант механикасидаги фундаментал кашфиётлари сабаб ғолиб бўлдилар. 

Физика бўйича Нобел мукофоти эгалари эълон қилинди

Жон Кларк, Мишел Х. Деворе ва Жон М. Мартинис физика бўйича Нобел соҳибига айланди.

Улар квант механикасидаги фундаментал кашфиётлари учун Нобел мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда Нобел физика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

“Физика бўйича Нобел мукофоти Жон Кларк, Мишел Х. Деворе ва Жон М. Мартинисга “макроскопик квант-механик туннел яратиш ва электр занжирида энергияни квантлаштиришни кашф этгани учун” берилди”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ физиология ва тиббиёт бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинганди. Унга кўра тадқиқотчилар Мэри Брункоу (АҚШ), Фред Рамсделл (АҚШ) ва Шимон Сакагучи (Япония) иммун тизимини ҳимоя қилиш механизмларини ишлаб чиқишда эришган ютуқлари учун мукофот олдилар.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid