platina.uz
Иқтисод

Доллар арзонлашуви ижара нархлари ошишига сабаб бўлди

2025 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. Янги ўқув йилининг бошланиши ҳам нархларга таъсир қилган. 

Доллар арзонлашуви ижара нархлари ошишига сабаб бўлди

Доллар курсининг пасайиши ва янги ўқув йилининг бошланиши уй-жойлар учун ижара нархларига таъсир қилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши уй-жойлар учун ижара нархларининг доллардаги қиймати ошишига олиб келди. Натижада, АҚШ доллари ҳисобида ижара нархлари август ойидагига нисбатан кўтарилди. Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижарага берувчиларнинг ижара нархлари ошиши бўйича кутилмалари таклиф этилаётган нарх-навога таъсир қилган бўлиши мумкин.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.

Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф қилинган ўртача ижара нархлари август ойидагига нисбатан қуйидагича кўтарилган.

- 1 хонали: $16 ($318 дан $334 га);

- 2 хонали: $18 ($394 дан $412 га);

- 3 хонали: $25 ($477 дан $502 га);

- 4 хонали: $19 ($537 дан $556 га);

Нисбатан арзон ижара нархлари:

- Сергели тумани (1 хонали - $293, 2 хонали – $365, 3 хонали – $412, 4 хонали - $474);

- Учтепа тумани (1 хонали – $316, 2 хонали – $381, 3 хонали – $432, 4 хонали – $400).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $354, 2 хонали – $472, 3 хонали – $604, 4 хонали – $617);

- Яккасарой тумани (1 хонали – $402, 2 хонали – $506, 3 хонали – $660, 4 хонали – $800).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари қуйидагича қимматлади.

- 1 хонали: $22 ($413 дан $435 га);

- 2 хонали: $34 ($580 дан $614 га);

- 3 хонали: $50 ($824 дан $874 га);

- 4 хонали: $16 ($1185 дан $1201 га);

Нисбатан арзон ижара нархлари:

- Сергели тумани (1 хонали – $318, 2 хонали – $419, 3 хонали – $497, 4 хонали – $588);

- Учтепа тумани (1 хонали – $355, 2 хонали – $464, 3 хонали – $535, 4 хонали – $550).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

- Миробод тумани (1 хонали – $479, 2 хонали – $762, 3 хонали – $1075, 4 хонали – $1462);

- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $535, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1369).

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid