platina.uz
Жамият

Тошкентда 5 йилга қамалган ички ишлар собиқ терговчиси иши қайта кўрилди

У фуқаро томонидан депозит ҳисоб рақамига қўйилган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. 

Тошкентда 5 йилга қамалган ички ишлар собиқ терговчиси иши қайта кўрилди

2025 йил 3 октябрда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида ички ишлар собиқ терговчисига оид иш кўриб чиқилди. Суд иши Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Судланувчи Ж.С. Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси лавозимида ишлаган. У муқаддам Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2025 йил 12 март кунидаги ҳукмига кўра, ЖК 210-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни ИИО тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган.

Маълум бўлишича, Ж.С.иш юритувида бўлган фуқаро А.Болтабоевга нисбатар иш якуни бўйича нисбатан 2023 йилда ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиб, қарор қисмида “Мазкур жиноят иши бўйича А.Болтабоев томонидан моддий зарарни сўндириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Молия-иқтисод бўлими депозит ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари фуқаро М.Турғуновга берилсин” деб кўрсатган.

Бироқ, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ўзининг таниши Ш.Л. билан олдиндан тил бириктириб, А.Болтабоев томонидан депозит ҳисобга ихтиёрий қўйилган 45.000.000 сўм пул маблағларини, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли, унинг ўзига қайтариш ўрнига, мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Суд мажлисида С.Ж. эълон қилинган айбловларга қисман иқрор бўлган.

Маълум бўлишича, 2022 йилни январ ойида А.Болтабоев ўзига тегишли бўлган “Lasetti” русумли автомашинани 10 кун муддатга 7.000 АҚШ долларига гаровга бериб, 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган бўлган ва шу орқали иши терговга келиб тушган бўлган. У терговчи С.Ж. томонидан депозит ҳисобга топширилган 45 млн. сўм пул маблағларини унинг фойдасига қаратиб, С.Ж.га қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берган.

Якуний ҳукмга кўра, С.Ж. ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни ИИО тизимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. А.Болтабоевга етказилган 45 млн сўмлик зарар тўлиқ қопланган.

Суд ҳукми Олий суд порталидан олинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid