platina.uz
Жамият

Шота Руставели кўчасида ҳаракат бўйича янги тартиблар эълон қилинди

Ушбу ҳудудда автобусларга устуворлик қоидаси мавжуд. Автобуслар энди йўлнинг ўрта қисмидаги махсус ажратилган йўлак орқали ҳаракатланади. 

Шота Руставели кўчасида ҳаракат бўйича янги тартиблар эълон қилинди

Шота Руставели кўчасида ҳаракат тартибида ўзгаришлар эълон қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Ушбу ҳудудда автобусларга устуворлик қоидаси мавжуд.

2025 йил 7 октябрдан бошлаб Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги фаолияти йўлга қўйилмоқда. Биринчи босқичда ушбу йўлак орқали 37, 57 ва 58-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланади.

Лойиҳа мақсади — жамоат транспортига устуворлик бериш, тирбандликларни камайтириш ва йўловчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит яратишдир.

Қуйида ушбу ҳудудда ҳаракатланиш бўйича қисқа қўлланма:

Йўловчилар учун:

-Автобуслар энди йўлнинг ўрта қисмидаги махсус ажратилган йўлак орқали ҳаракатланади.

- Йўловчилар автобусга чиқиш ва тушишни йўл ўртасида жойлашган махсус платформалардаги бекатларда амалга оширадилар.

- Платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқинг, белгиланмаган жойдан ўтиш қатъиян ман этилади.

- Автобусни фақат олд томонидан айланиб ўтинг. Йўловчилар йўлни фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали кесиб ўтишлари мумкин.

- Платформада сариқ хавфсизлик чизиғи ортида туринг, автобус тўлиқ тўхтагачгина эшикка яқинлашинг.

- Аввал кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларга йўл беринг.

- Бекат атрофида тўхтаб, суратга олиш ёки телефондан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг – хавфсизликни унутманг.

Ҳайдовчилар учун:

- Шота Руставели кўчасининг ўрта йўлаги фақат автобуслар ҳаракати учун мўлжалланган.

- Бу йўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, тўхташи ёки йўлни кесиб ўтиши қатъиян тақиқланади.

- Марказий йўлакда автобусларга устуворлик берилади. Рухсат этилган кесишмаларда автобус ҳаракатига йўл беринг.

- Икки йўналишда ҳам чапга бурилиш ва ортга қайрилиб олиш тақиқланган.

- Чапга бурилиш ёки қайрилиш зарур бўлган ҳайдовчилар белгиланган чорраҳалар орқали ҳаракатланишлари лозим.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid