platina.uz
Жамият

Президент марҳум Исмоил Жўрабеков хонадонига борди

Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Жўрабеков бош вазирининг биринчи ўринбосари, Давлат сув назорати бошлиғи, Президент маслаҳатчиси лавозимларида ишлаганди.  

Президент марҳум Исмоил Жўрабеков хонадонига борди

Президент давлат ва жамоат арбоби, сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси марҳум Исмоил Жўрабеков хонадонига борди.

Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини, Ватанимизга хизматларини ёдга олди.

Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида сув хўжалиги соҳасида масъул лавозимларда меҳнат қилиб, республикамизда ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. 1985 йилда Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Мустақиллик йилларида И.Жўрабеков Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Давлат сув назорати бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ҳам самарали фаолият олиб борди.

Сўнгги йилларда И.Жўрабеков мўътабар ёшда бўлишига қарамасдан, сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси сифатида хизмат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этди.

Давлат ва жамоат арбоби “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони ҳамда давлатимизнинг бир қатор юксак мукофотлари билан тақдирланган эди.

Давлат раҳбари марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади.

Исмоил Жўрабеков жорий йил 28 сентябрь куни вафот этган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid