platina.uz
Жаҳон

Физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиблари аниқланди

Мукофот Мэри Э.Брункоу, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига периферик иммунитетга чидамлилик бўйича кашфиётлари учун берилди. 

Физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиблари аниқланди

Мэри Э.Брункоу, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучи физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти билан тақдирланди.

Бу ҳақда Нобел қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мукофот уларнинг периферик иммунитетга чидамлилик бўйича кашфиётлари учун берилди.

Мукофотланганлар иммунитет тизимининг танага зарар етказмаслигини ўрганишди. Уларнинг тадқиқотлари шуни таъкидлайдики, кучли иммунитет тизими назорат остида бўлиши керак, акс ҳолда у органларга ҳужум қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Виктор Амброз ва Гари Равканга микроРНКларни кашф этгани ва ген экспрессиясини транскрипциядан кейинги тартибга солишдаги роли учун берилган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid