Кўзни сканерлаш ёрдамида одамдаги касалликлар ҳақида маълумот берувчи чатбот тақдим этилди
Соғлиқни сақлаш соҳасида хакатонга старт берилди. Биринчи босқич 2 октябр куни Нукус шаҳридан бошланди.

Нукусда "AI Hackathon" бошланди.
Хакатонда бир гуруҳ ёшлар кўзни сканерлаш ёрдамида одамдаги барча касалликлар ҳақида маълумот берувчи чатботни тақдим этилди.
Бутун республика бўйлаб соғлиқни сақлаш соҳасида AI Hackaton`га старт берилган. Биринчи босқич 2 октябр куни Нукус шаҳридан бошланди. Унда 100 дан ортиқ ёшлар қатнашмоқда.
Иштирокчилар ўзининг стартап ғояларини соҳа мутахассисларига тақдим этяпти, ғолиблар якунда республика босқичида иштирок этади. Унда ҳам ғалаба қозонганларга эса грант ва инвестициялар ажратилади.