platina.uz
Жаҳон

ҲАМАС тинчлик шартларига қисман рози: Трамп Исроил ҳужумларни тўхтатиши кераклигини айтди

Гуруҳ Исроилга асирларни топшириш ва ҳокимиятни бошқаларга ўтказишга рози. Аммо қуролсизланиш масаласи очиқ қолган. 

ҲАМАС тинчлик шартларига қисман рози: Трамп Исроил ҳужумларни тўхтатиши кераклигини айтди

ҲАМАС Ғазо тинчлик режаси доирасида маҳбусларни озод қилишга тайёрлигини билдирди.

"Ал Жазира" телеканали хабарига кўра, гуруҳ исроиллик тирик гаровга олинганларни алмашиш ва ўлганларнинг жасадларини қайтаришга келишиб олган.

Бироқ, ҲАМАС тинчлик режасининг барча бандлари билан рози эмас, деб ёзади Reuters.

Масалан, Трампнинг режасида айтилишича, “Ғазо технократик, сиёсий бўлмаган Фаластин қўмитасининг муваққат ўтиш ҳукумати томонидан бошқарилади”. Бироқ, ҲАМАС Ғазо бошқарувини "Фаластин миллий консенсусига асосланган ва араб ва ислом кўмагига эга бўлган мустақил технократлар гуруҳига" ўтказишга розилигини билдирди.

Трампнинг режасида айтилишича, ҲАМАС "Ғазони бошқаришда тўғридан-тўғри, билвосита ёки бирон бир шаклда ҳеч қандай рол ўйнамасликка рози бўлади". Гуруҳ ўз жавобида жангари гуруҳ ўзини “Фаластиннинг кенг қамровли миллий тузилиши”нинг бир қисми сифатида кўришини айтди.

Режада "Ғазони қуролсизлантириш жараёни" ҳақида ҳам сўз боради. Жума кунги баёнотида гуруҳ демилитаризация ҳақида изоҳ бермади. Ташкилот аввалроқ бундай чақириқларни рад этган эди.

Қуролли гуруҳ тафсилотларни муҳокама қилиш учун зудлик билан музокараларни бошлаш ниятида эканлигини билдирди.

Ушбу хабарлар фонида Трамп Исроилни Ғазони бомбардимон қилишни дарҳол тўхтатишга чақирди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил гаровга олинганларни озод қилиш учун Ғазо секторини бомбардимон қилишни дарҳол тўхтатиши кераклигини айтди.

“Truth” ижтимоий тармоғидаги постида Трамп ҲАМАСнинг позицияси уни “узоқ муддатли ТИНЧЛИК учун тайёр эканликларига ишонтиришини” ёзган.

"Исроил Ғазони бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатиши керак, шунда биз гаровга олинганларни тез ва хавфсиз олиб чиқишимиз керак! Ҳозир буни қилиш жуда хавфли. Тафсилотларни келишиб олиш кераклиги ҳақида маслаҳатлашяпмиз", - дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ааввалроқ Ғазо бўйича 20 банддан иборат битимни эълон қилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid