Фарғонада солиқ катта инспектори 30 минг доллар билан ушланди
У қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ерни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига пул сўраган.

Солиқ идораси ходимига 30 минг доллар билан ушланди.
Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ДХХ томонидан божхона ва солиқ инспекторлари ушланганди.
Жумладан, “Навоий” чегара божхона пости инспектори 7 кг олтинни ҳужжатсиз ўтказиб бериш эвазига 5 минг доллар олган.