platina.uz
Иқтисод

Субсидияга ариза қабул қилиш бошланди

Ипотека субсидияси балл тўплаш асосида шакллантирилади. Балллар асосида энг кўп устуворликка эга оилалар субсидия олиш имкониятига эга бўлади. 

Субсидияга ариза қабул қилиш бошланди

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш бошланди.

2 октябрдан Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза топшириш жараёни қайтадан очилди.

Ариза бериш усуллари:

- давлат хизматлари марказларига бориш орқали;

Онлайн: my.gov.uz орқали.

Балл тўплаш мезонлари

Ҳудудлар (Қорақалпоғистон ва вилоятлар):

3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача маош – 10 балл;

8 897 000 – 10 168 000 сўмгача маош – 5 балл.

Тошкент шаҳри:

3 431 700 – 10 168 000 сўмгача маош – 10 балл;

10 168 000 – 11 693 200 сўмгача маош – 5 балл.

Қўшимча мезонлар:

Турар-жойи йўқ бўлса – 20 балл;

«Лабор-миграция» дастурида рўйхатдан ўтган бўлса – 10 балл.

Чекка ҳудудларда ишлайдиган мутахассислар, тиббиёт ходимлари, 30 ёшгача ёшлар, оғир аҳволдаги аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар – 5 баллдан.

Балллар асосида энг кўп устуворликка эга оилалар субсидия олиш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ олий тоифали ўқитувчиларга ипотека кредити берилиши маълум бўлганди.

Ушбу кредит бошланғич бадалининг 25 фоизини давлат қоплаб беради. Педагогнинг ўқишга кирган фарзанди контракти учун чегирма жорий этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid