platina.uz
Спорт

Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Бу ҳақда ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида қарор қилинди. Бир йил аввал Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати ташкил этилганди. 

Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар қаторида 2027 йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати мезбонлари аниқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда ёшлар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилиши белгиланди. Мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ўзбекистонда ФИФА футзал Жаҳон чемпионати ташкил этилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid