Каромат Омонова жаҳон чемпионига айланди
Пара енгил атлетика бўйича Ню-Дели шаҳрида ўтаётган жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик спортчи Осиё рекордини янгилади.

Каромат Омонова Осиё рекордини янгилаб, Жаҳон чемпионига айланди.
Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга чиқди.
Аёллар ўртасида F46 тоифасида ташкил этилган ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган 20 ёшли ҳамюртимиз Каромат Омонова 13.07 м натижа билан барча рақибларидан устун келиш баробарида Осиё рекордини ҳам янгилади.
Жаҳон чемпионати
Аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F46)
1.Каромат Омонова (Ўзбекистон) - 13.07 (Осиё рекорди)
2. Холли Робинсон (Янги Зеландия) - 12.86 (Океания рекорди)
3. Кети Пегг (Канада) - 12.76
Омонованинг иштирокидан сўнг медалларимиз сони 8 тага етди: 3 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 1 та бронза.
Беллашувлар давом этади.