Филиппинда кучли зилзила оқибатида 60 киши ҳалок бўлди
Мамлакат сейсмология институти (Phivolss) маълумотларига кўра магнитуда 7,0 ни ташкил этган. Вайроналар остида одамлар қолиб кетган.

Филиппиннинг Себу провинциясида содир бўлган 6,9 магнитудали зилзила оқибатида 60 киши ҳалок бўлди.
Қурбонлар ҳақида ҳанузгача тўлиқ маълумотлар йўқ, деб хабар бермоқда Reuters фуқаролик мудофааси маъмурияти ўринбосари Раффи Алежандронинг брифингига асосланиб.
Зилзила 30 сентябр куни кечқурун содир бўлган ва Висая оролларининг кўп қисмида ҳамда Лузон ва Минданаонинг айрим қисмларида сезилган.
Зилзила 30 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:59 да (Тошкент вақти билан 18:59) Бого шаҳридан 20 километр шимоли-шарқда содир бўлган. Филиппин вулқонология ва сейсмология институти (Phivolss) маълумотларига кўра, у 7,0 магнитудали бўлиб, Бого, Данбантаян, Меделлин, Сан-Ремихо ва Табуэланда сезилган.
Богодаги эпицентрда юзлаб ерости силкинишлари қайд этилган.
ABC-CBN News маълумотларига кўра, сўнгги 400 йил ичида ҳудудда бунча кучли зилзила кузатилмаган. Phivolss сейсмология бўйича директори Винчелл Севилла ходимлар қўшимча маълумот йиғиш учун зилзила эпцентрига йўл олишаётгани хабар қилинган.
Қурбонларнинг жасадлари Бого шаҳар шифохонасига етказилган, деб хабар берди тез ёрдам маркази.
Расмийларнинг маълум қилишича, Сан-Ремижио муниципалитетида спорт ва дам олиш маркази биноси қулаб, вайроналар остида одамлар қолиб кетган.