platina.uz
Спорт

Манба: ЎФА Фабио Каннаваро билан музокара ўтказди

2006 йилги “Олтин тўп” соҳиби Каннаваро миллий жамоани бошқариши мумкин. Аввал Паулу Бенту рад жавоби берганди. 

Манба: ЎФА Фабио Каннаваро билан музокара ўтказди

Италиялик мураббий Ўзбекистонни бошқариши мумкин.

Ўзбекистон футбол федерацияси 2006 йилги “Олтин тўп” соҳиби Фабио Каннаваро билан боғланган. Унинг миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланиши масаласини муҳокама қилинган.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, айни дамда Ўзбекистон футбол федерацияси ва Каннаваро ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Сўнгги вақтларда ЎФА хориждан фаол тарзда мураббий излаяпти.

Футбол бўйича Германия терма жамоасига устозлик қилган германиялик мураббий Йоахим Лёв Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан воз кечгани аввалроқ хабар қилинганди.

Сўнгра Фотиҳ Терим варианти ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, португалиялик Паулу Бенту Ўзбекистон таклифини рад этди. Мураббий ЎФА билан шартнома шартларини келиша олмаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid