platina.uz
Жамият

Энг кўп солиқ кешбеги тўланган ҳудудлар маълум бўлди

Тошкент шаҳри ушбу рўйхатда яққол етакчи. Пойтахтда бир ойда салкам 42 млрд сўм кешбек тўланди. 

Энг кўп солиқ кешбеги тўланган ҳудудлар маълум бўлди

2025 йил август ойида қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбекка эга бўлди? Солиқ хизмати бу ҳақда маълумот берди.

Августда (26 сентябр ҳолатига) истеъмолчиларга 121,8 млн чек учун 99,8 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланган. Энг ккўп кешбек Тошкент шаҳрида тўланган.

Тўланган кешбекларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

-Тошкент ш. - 41,8 млрд сўм;

-Тошкент вилояти - 8,2 млрд сўм;

-Фарғона вилояти - 7,1 млрд сўм;

-Самарқанд вилояти - 6,9 млрд сўм;

-Наманган вилояти - 5,2 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январдан харид суммасидан 1% кешбек олишда ойлик харид суммасига чегаравий миқдор (БҲМнинг) 60 бараваригача ўрнатилди. Бу ҳар ойда 22,5 млн сўмгача харид суммасидан кешбек 225 000 сўмгача тасдиқланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid