Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
Ҳарорат кундуз кунлари 18-21 даражагача, кечалари 8-13 даражагача тушиб кетиши хабар берилди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди.
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1-2 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади.
Республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-21 даражагача, кечалари 8-13 даражагача, шимолда кундуз кунлари 13-16 даражагача, кечалари 4-7 даража илиққача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Жорий куз беқарор об—ҳавосини совуқ антициклон чеккаси белгилаши ойдинлашмоқда. Чангли ҳаволарга тўқнаш келиш эҳтимоли юқори.
Шимол ҳудудлар ва аҳоли истиқомад қилувчи тоғли пунктларида эҳтимолий мавсум учун илк "тупроқ совуқ уриши" кузатилиши мумкин.