Ёпиқ суд маълумотларини ошкор этганлар жиноий жавобгарликка тортилади
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ёпиқ суд мажлисида иштирок этадиган шахслардан тилхат олинади.

Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этганлар жиноий жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси қонуни (ЎРҚ–1084-сон, 26.09.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.
Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.
Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 22 апрел куни маъқулланган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган.