platina.uz
Жамият

Сурхондарёда "Дамас" пиёдалар ўтиш жойида уч кишини уриб кетди

Ҳаракат вақтида автомобилнинг рул бошқарув қурилмасида носозлик юзага келган. Пиёдалар шифохонага етказилди. 

Сурхондарёда "Дамас" пиёдалар ўтиш жойида уч кишини уриб кетди

Сурхондарёда "Дамас" пиёдалар ўтиш жойида уч кишини уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

22 сентябр куни Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган “Дамас” автомашинасида ҳаракат вақтида рул бошқарув қурилмасида носозлик юзага келган. Натижада машина қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, йўлни тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 3 нафар пиёдани туртиб юборган.

Натижада пиёдалар олган тан жароҳатлари сабабли туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини, ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва техник экспертиза тайинланган. Терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Шаҳрисабзда мактаб ўқувчисини босиб кетишига бир баҳя қолган ҳайдовчи жазоланганди. Ҳайдовчи бола пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганига қарамай тўхтамаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid