platina.uz
Жамият

Россияда ишлаб чиқарилган гел талабга жавоб бермаслиги аниқланди

Назорат инспекцияси Қарши шаҳридаги дўконда сотилаётган "Persil" гели бўйича лаборатория текшируви ўтказди.  

Россияда ишлаб чиқарилган гел талабга жавоб бермаслиги аниқланди

Россия маҳсулотини Ўзбекистонга олиб киришга тақиқ қўйилди.

Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хабар берди. Инспекция буйруғи асосида Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги савдо дўконида сотилаётган Россия давлатида ишлаб чиқарилган “Persil Color Gel Deep” савдо белгиси остидаги гел-концентрат маҳсулотидан назорат хариди ўтказилди.

Лаборатория таҳлиллари шуни кўрсатдики, харид қилинган маҳсулот белгиланган талаб ва меъёрларга тўлиқ жавоб бермаслиги аниқланди.

Салбий оқибатлари: ушбу кўрсаткичнинг белгиланган меъёрлардан юқори бўлиши инсон терисида қизариш хавфини келтириб чиқариши ҳамда автомат кир ювиш машиналарининг ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid