platina.uz
Жамият

B2 сертификати бўлмаган ўқитувчиларнинг йил охиригача ишлашига рухсат берилди

Бу ҳақда вазир буйруғи чиқди. Ўқитувчилардан йил охиригача бундай сертификатни олиш учун имтиҳонларда қатнашиши ҳақида тилхат олинади. 

B2 сертификати бўлмаган ўқитувчиларнинг йил охиригача ишлашига рухсат берилди

Мактабларда B2 даражадаги чет тили сертификатига эга бўлмаган ўқитувчиларнинг йил охиригача ишлашига рухсат берилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозахон Каримованинг буйруғи эълон қилинди. Буйруқ 2025 йил 15 сентябрда имзоланган.

Айни пайтда улардан йил охиригача бундай сертификатни олиш учун имтиҳонларда иштирок этиши ҳақида тилхат олинади.

Вазирлик қуйи бўғинлари томонидан сертификатсиз ўқитувчиларнинг имтиҳонга тайёргарлик кўриши учун ўқув машғулотлари ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.

Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилганди. Яъни 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб кучга кириши кутилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid