platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон АҚШ компаниясидан 22 та самолёт сотиб олади

Шавкат Мирзиёев Ню-Йорк шаҳрида “Boeing Global” компанияси президенти учрашди. АҚШ раҳбари Доналд Трамп эса "Truth Social" ижтимоий тармоғида "улкан битим" ҳақида ёзди. 

Ўзбекистон АҚШ компаниясидан 22 та самолёт сотиб олади

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида “Boeing Global” компанияси президенти Брендан Нелсон билан учрашув ўтказди.

“Boeing” - дунёдаги энг йирик авиация ва космик техника ишлаб чиқарувчилардан бири.

Ўзбекистон ушбу компаниянинг кўп йиллик стратегик ҳамкори экани мамнуният билан қайд этилди.

Бу галги ташриф чоғида имзоланган “Boeing” самолётларини етказиб бериш бўйича янги шартнома ва узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

АҚШ Президенти Доналд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади.

Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур".

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid