platina.uz
Жамият

Медал олган ўқитувчи пахтага ўз ихтиёри билан чиққани айтилди

Жиззахда ўқитувчи “Шуҳрат” медали билан тақдирланганини пахта даласида эшитгани ҳақида хабар тарқалди. Комиссия ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказган. 

Медал олган ўқитувчи пахтага ўз ихтиёри билан чиққани айтилди

Ижтимоий тармоқларда “Жиззахда ўқитувчи “Шуҳрат” медали билан тақдирланганини пахта даласида эшитди” сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Ушбу воқеа Сенатнинг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия томонидан ўрганилди.

Жиззах шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Гулбаҳор Самадова пахта йиғим-теримида якшанба куни қўшимча даромад топиш мақсадида иштирок этаётган бўлган.

Уни ушбу ишда қатнашиш учун ҳеч қандай мажбурлаш ҳолати бўлмаганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, Миллий комиссия ходимларга уларнинг функционал вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб қилиш ҳолатларини қонунчиликка зидлигини ҳамда бу ишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлигини яна бир бор эслатади, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid