platina.uz
Спорт

Айтжан Халмаханов юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлди

У жанубий кореялик Чунг Хан-Жаени мағлубиятга учратишга эришди. Ўзбекистон вакиллари бу спорт турида 24 йил ичида илк бор чемпионликни қўлга киритди. 

Айтжан Халмаханов юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Айтжан Халмаханов 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк ўзбекистонликлик спортчига айланди.

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабар. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Айтжан Халмаханов олтин медални қўлга киритди.

63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда жанубий кореялик Чунг Хан-Жаени мағлубиятга учратишга эришди.

Бу сўнгги 24 йил ичида юнон-рум кураши бўйича дунё биринчилигида ўзбекистонлик атлетларнинг қўлга киритган дастлабки олтин медаьи бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медальларини жамғаришга эришди.

Олтин медал:

-63 кг: Айтжан Халмаханов (юнон-рум кураши)

Кумуш медал:

-60 кг: Алишер Ғаниев (юнон-рум кураши)

Бронза медал:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш)

-65 кг: Умиджон Жалолов (эркин кураш)

-72 кг: Абдулло Алиев (юнон-рум кураши)

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid