platina.uz
Жаҳон

Австралия, Буюк Британия, Канада Фаластинни расман тан олди

Канада Фаластинни расман тан олган биринчи G7 давлатига айланди. Буюк Британия бош вазири эса шу билан бирга ҲАМАСни танқид қилди. 

Австралия, Буюк Британия, Канада Фаластинни расман тан олди

Австралия, Буюк Британия, Канада мустақил Фаластин давлатини расман тан олди.

Дастлаб Канада бу ишни амалга оширди. Канада Фаластин давлатини расман тан олган биринчи G7 давлатига айланди.

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти бу ҳаракатга қарши чиқди, Исроил ҳам бу сиёсий жараённи танқид қилди.

Британия Бош вазири Кир Стармер ҳам Фаластинни тан олганини эълон қилди.

Июль ойида Стармер, агар Исроил бир қатор шартларга, жумладан, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва Исроил билан бирга яшайдиган Фаластин давлатини яратишга олиб келадиган узоқ муддатли тинчлик жараёнига риоя қилмаса, Буюк Британия Фаластин давлатини тан олишини айтганди.

Исроил раҳбарияти уруш бошланганидан бери бундай имкониятни рад этган эди.

Аввалроқ АҚШ президенти Трампни Фаластин давлатини тан олишга чақирувчи тарихий резолюция тақдим этилганди.

Орегон штатидан сайланган сенатор Жефф Меркли шундай ташаббус билан чиқди. Уни етти демократ ва бир мустақил сенатор қўллаб-қувватлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid