platina.uz
Жамият

Радар орқали қоидабузарлик аниқланганда 1 ой ичида жарима қўллаш мумкин бўлади

Олий Мажлис Сенати қўмита мажлисида ушбу масала кўриб чиқилди. Айрим қоидабузарликлар учун 11 ой ўтиб жарима келгани аҳоли норозилигига сабаб бўлган. 

Радар орқали қоидабузарлик аниқланганда 1 ой ичида жарима қўллаш мумкин бўлади

Радар орқали аниқланган қоидабузарликлар бўйича энди фақат 1 ой ичида жарима қўллаш мумкин.

Олий Мажлис Сенати кун тартибида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Сенаторларнинг таъкидлашича, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётган бўлса-да, айрим ҳуқуқий нормалар самарадорлигини ошириш зарурати мавжуд.

Қайд этиш лозимки, ҳайдовчиларга 2024 йилда содир этилган қоидабузарлиги учун расмийлаштирилган қарор сервердаги носозликлар сабабли орадан 11 ой ўтиб юборилганлиги аҳоли орасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.

Қонунда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллаш муддатлари бир ой билан чекланмоқда.

Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларининг кам аҳамиятли бузилиши учун маъмурий огоҳлантириш чораси жорий этилмоқда.

Аввал жарима баллари сабаб қоидабузарликлар ўтган йилга нисбатан 58 фоизга камайгани айтилганди.

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди. Салкам 64 минг ҳайдовчи эса 1 баллгача жарима баллари олган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid