platina.uz
Жамият

Ўндан ошиқ ўзбекистонлик Украинада меҳнат қуллигидан қутқарилди

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ҳолат сабаб Украина ТИВ ва бошқа масъул идораларга нота йўллади. 

Ўндан ошиқ ўзбекистонлик Украинада меҳнат қуллигидан қутқарилди

Украинада 13 нафар ўзбекистонлик қулликда сақланиб келингани аниқланди. Мамлакатнинг Киевдаги элчихонаси ҳолат сабаб Украина ТИВ ва ҳуқуқ-тартибот идораларига нота йўллади.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев вилоятида мажбурий меҳнатдан қутқарилган 13 нафар фуқаронинг аҳволини назоратга олди. Уларни ватанга қайтариш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда, дейилади элчихона хабарида.

Қайд этилишича, ОАВда Киев ҳудудидаги иссиқхоналарнинг бирида 13 нафар ўзбекистонликнинг оғир ахволда "қул" сифатида ишлатилаётгани тўғрисида тарқалган маълумотлардан сўнг, элчихона вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида воқеа жойига борган.

Фуқаролар тегишли тиббий муолажа қилиш учун Киев вилоятидаги маҳаллий шифохоналардан бирига жойлаштирилган.

Ўзбекистонликларга тегишли консуллик ва ҳуқуқий ёрдамни амалга ошириш мақсадида Украина ТИВ ва Бош прокурори офисига тегишли ноталар юборилди, дейилади хабарда.

Элчихона Украинадаги вазият сабаб ушбу мамлакатга ташриф буюрмасликни тавсия этган.

"Мазкур холат юзасидан жиноий иш очилиб, гумонланувчилар устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Элчихона фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда қонуний ҳуқуқларини тиклаш борасида барча зарур чора-тадбирларни кўришда давом этмоқда.

Ўз навбатида, Украинада инсон хаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар кузатилаётгани боис Ўзбекистон фуқароларидан ўз хавфсизлигини инобатга олган ҳолда мазкур мамлакатга айни вақтда ташрифларни режалаштирмасликларини тавсия қиламиз”, дейилади элчихона хабарида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid